• O'zbekiston Respublikasi Toshkent sh, Islom Karimov ko'chasi 65

Yangiliklar

2025-12-06

МУКОФОТ МУБОРАК!

Кеча "Фуқаролик жамияти ҳафталиги" доирасида Тошкент шаҳрида мазкур тадбирнинг энг муҳим воқеаларидан бири - "Фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун" кўкрак нишони билан тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Ушбу нуфузли мукофот соҳиблари - ўз меҳнати, ғайрати ва фидойилиги орқали жамиятимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб, турли соҳаларда ижобий ўзгаришларни амалга оширишга интилган фаол ватандошларимиздир.
Мукофотланганлар орасида Республика “ИСТИҚБОЛЛИ АВЛОД” ижтимоий ахборот марказининг Қашқадарё вилояти бошқаруви раиси Раупова Шахноза Азизовна ҳам бор.
Тақдирлаш маросими мамлакатимизда фуқаролик жамиятини ривожлантириш, фаол фуқароларни рағбатлантириш ва жамоатчилик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган тизимли ислоҳотларнинг амалий ифодаси бўлиб, жамият равнақига қаратилган янги ташаббус ва ғояларни рўёбга чиқариши учун муносиб рағбатдир.
Мукофотланган юртдошларимизнинг келгуси фаолиятларига муваффақият тилаймиз.